АсосийЖИНОЯТ

Тошкентда опий ва гашиш сақлаган шахс қўлга олинди

Тошкент шаҳрида Сурхондарё вилоятида туғилган фуқаронинг вақтинча яшаш хонадонидан 13 килограмм 50 грамм опий ва 7 килограмм 137 грамм гашиш аниқланди.

'Тошкентда опий ва гашиш сақлаган шахс қўлга олинди'ning rasmi

“Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик тадбирлари доирасида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Сурхондарё вилоятида туғилган фуқаронинг Тошкентдаги вақтинча яшаш хонадони кўздан кечирилганда 13 килограмм 50 грамм опий ва 7 килограмм 137 грамм гашиш аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 246 ва 273-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда унинг жиноий шериклари ҳамда гиёҳвандлик моддаларининг келиб чиқиш манбалари аниқланмоқда.

Шунингдек, ДХХ ва пойтахт ИИББ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган бошқа тезкор тадбирда виртуал наркоканал ташкил қилган икки нафар фуқаро қўлга олинди. Улардан гашиш ва гашиш мойи мусодара қилинган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

    Бошқа янгиликлар