АсосийЖамият

Андижонлик йигит Россия–Украина урушида қатнашгани учун 3 йилга қамалди

Суд жараёнида айбланувчи ўз айбига тўлиқ иқрор бўлиб, бу қадамни молиявий муаммолар туфайли қўйганини билдирган.

'Андижонлик йигит Россия–Украина урушида қатнашгани учун 3 йилга қамалди'ning rasmi

Андижон вилоятида яшовчи 24 ёшли фуқаро Россия–Украина урушида ёлланма жангчи сифатида иштирок этгани учун суд ҳукми билан озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда суд материалларига таяниб хабар берилмоқда.

Тергов маълумотларига кўра, мазкур фуқаро 2023 йил январь ойида иш излаб Россияга кетган. Орадан бир йил ўтиб у молиявий қийинчиликлар сабаб ҳарбий хизмат бўйича шартнома имзолаган. Унга бир марталик 745 минг рубль ва ҳар ойлик 204 минг рубль миқдорида тўлов ваъда қилинган.

Ҳарбий тайёргарликдан сўнг у Луганск вилоятига юборилган ва у ерда Россия томонида жанговар ҳаракатларда қатнашган. Жанглардан бирида портлаш ҳамда дрон зарбаси натижасида унинг елкаси ва оёғи жароҳатланган. Даволанишдан кейин у Ўзбекистонга қайтган. Кейинчалик унинг оёғидан металл парчаси олиб ташлангани аниқланган.

Суд жараёнида айбланувчи ўз айбига тўлиқ иқрор бўлиб, бу қадамни молиявий муаммолар туфайли қўйганини билдирган.

Суд уни Жиноят кодексининг 154-моддаси 1-қисми (ёлланиш) билан айбдор деб топди ва 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'ССВ ходимларининг ойлиги оширилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:26

    ССВ ходимларининг ойлиги оширилади

    Cоҳа учун қўшимча ажратиладиган штат бирликлари Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси тизимидаги ташкилотлардаги 880 та штат бирлигини мақбуллаштириш ҳисобидан шакллантирилади.

    'Жаҳон нефть захиралари рекорд даражада камайди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:34

    Жаҳон нефть захиралари рекорд даражада камайди

    Financial Times ёзишича, АҚШда бензин захиралари таътил мавсуми даврида тарихий паст даражага етиши мумкин.

    '6 майда қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди'ning rasmi

    Жамият 05.05.2026 20:25

    6 майда қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

    “Ўзгидромет” 6 май учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

    'Тошкентда 15 та автомобиль иштирокида катта тўқнашув содир бўлди'ning rasmi

    Жамият 05.05.2026 16:39

    Тошкентда 15 та автомобиль иштирокида катта тўқнашув содир бўлди

    Дастлабки маълумотларга кўра, 75 ёшли ҳайдовчининг соғлиги ёмонлашиб, бошқарувни йўқотиши сабаб бўлган.

    'Хивага 7,5 соатда: “Жалолиддин Мангуберди” тезюрар поезди илк қатновни амалга оширди'ning rasmi

    Жамият 05.05.2026 13:54

    Хивага 7,5 соатда: “Жалолиддин Мангуберди” тезюрар поезди илк қатновни амалга оширди

    Кейинги йилларда ҳурматли Президентимизнинг ташаббуси билан Хоразм вилоятида  транспорт-коммуникация тизимини ривожлантиришга хизмат қиладиган бир нечта йирик  лойиҳалар амалга оширилди.

    'Энди оталарга ҳам фарзанд туғилганда таътил берилиши мумкин'ning rasmi

    Жамият 05.05.2026 09:47

    Энди оталарга ҳам фарзанд туғилганда таътил берилиши мумкин

    Ўзбекистонда меҳнат муносабатларини такомиллаштиришга қаратилган янги қонун лойиҳаси жамоатчилик эътибор марказига тушди.