АсосийСПОРТ

Макгрегор биринчи раундда жароҳат олиб, Макс Хэллоуэйга ютқазди

Ярим ўрта вазн тоифасидаги жанг биринчи раунддаёқ техник нокаут билан якунланди.

'Макгрегор биринчи раундда жароҳат олиб, Макс Хэллоуэйга ютқазди'ning rasmi

Бугун, 12 июль куни Лас-Вегас шаҳрида бўлиб ўтган UFC турнирининг асосий жангларидан бирида ирландиялик машҳур жанговар Конор Макгрегор америкалик Макс Хэллоуэйга мағлуб бўлди.

Ярим ўрта вазн тоифасидаги жанг биринчи раунддаёқ техник нокаут билан якунланди. Баҳснинг дастлабки сонияларида Макгрегор зарба берганидан кейин ноқулай йиқилиб, оёғидан жароҳат олди. У жангни давом эттиришга уринди, аммо ҳакам унинг ҳолатини инобатга олиб, тўқнашувни тўхтатишга қарор қилди.

Бу икки жанговар ўртасидаги иккинчи тўқнашув бўлди. Улар илк бор 2013 йилда октагонда тўқнаш келган ва ўшанда Конор Макгрегор ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозонган эди.

Маълумот учун, 37 ёшли Макгрегор аралаш яккакураш (MMA)даги фаолияти давомида 22 та ғалаба ва 7 та мағлубият қайд этган. У аввалроқ UFC'нинг ярим енгил ҳамда енгил вазн тоифаларида чемпионлик камарларини қўлга киритган.

34 ёшли Макс Хэллоуэй эса профессионал фаолияти давомида 28 та ғалаба ва 9 та мағлубиятга эга. У 2017–2019 йилларда UFC ярим енгил вазн тоифасида чемпионлик камарини сақлаб турган ва уни уч марта муваффақиятли ҳимоя қилган.

Шундан сўнг Хэллоуэй чемпионлик унвонини қайтариб олиш учун яна уч марта имкониятга эга бўлди. Бироқ у икки бор австралиялик Александр Волкановскига, бир марта эса испаниялик Илия Топурияга мағлуб бўлган эди.

    Бошқа янгиликлар

    Макгрегор биринчи раундда жароҳат олиб, Макс Хэллоуэйга ютқазди - Darakchi.uz