АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистонда 41 та хорижий атаманинг расмий ўзбекча муқобили тасдиқланди

Тасдиқланган атамалар расмий муомалада қўлланиши белгиланган.

'Ўзбекистонда 41 та хорижий атаманинг расмий ўзбекча муқобили тасдиқланди'ning rasmi

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атамалар комиссияси ўзбек тили қоида ва меъёрлари асосида шакллантирилган 41 та хорижий атаманинг расмий ўзбекча муқобилини тасдиқлади.

Жумладан, антракт — танаффус, банкет — зиёфат, брекет — тишсим, бренд — хосном, датчик — сезгич, дедлайн — сўнгмуддат, декорация — саҳнабезак, миксер — қорғич, палатка — чодир, раковина — чаноқ, распродажа — арзонсотув, суфлёр — шивирчи, фрилансер — эркин ишчи, эможи — ҳисбелги, хештег — калитсўз, хостел — қўноқуй деб белгиланди.

Қайд этилишича, янги атамалар давлат идоралари, расмий ҳужжатлар ва оммавий ахборот воситаларида ягона терминологияни таъминлаш мақсадида расмий муомалага киритилади. 

Тасдиқланган атамалар расмий муомалада қўлланиши белгиланган.

    Бошқа янгиликлар

    Ўзбекистонда 41 та хорижий атаманинг расмий ўзбекча муқобили тасдиқланди - Darakchi.uz