АсосийЖАМИЯТ

Буғдой далаларини ёққан 172 киши 212 миллион сўм жарима тўлади

Шунингдек, қоидабузарлар табиатга етказган зарари учун яна 652,3 миллион сўм тўлов қилиши белгиланди.

'Буғдой далаларини ёққан 172 киши 212 миллион сўм жарима тўлади'ning rasmi

Ўзбекистонда буғдой ўримидан сўнг қолган далаларни ёққан 172 нафар шахсга нисбатан чора кўрилди. Уларга жами 212,5 миллион сўм миқдорида маъмурий жарима қўлланди. Бу ҳақда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси маълум қилди.

Шунингдек, қоидабузарлар табиатга етказган зарари учун яна 652,3 миллион сўм тўлов қилиши белгиланди.

Қўмита маълум қилишича, буғдойдан бўшаган ерларни ёқиш ҳолатларига қарши назорат ишлари кучайтирилган. Ҳудудий бош бошқармалар томонидан 7 минг 760 та фермер хўжалигига далаларни ёқмаслик бўйича огоҳлантириш хатлари тарқатилган.

Назорат тадбирлари ҳамда космик тасвирларни таҳлил қилиш орқали республика бўйича 744 та даланинг ёқилгани аниқланган.

Экологиячилар нафақат дала, балки аҳоли пунктларида анг‘из, хазон, шох-шабба ва бошқа ўсимлик қолдиқларини ёқиш ҳолатларини ҳам назорат қилмоқда. Рейдлар давомида бундай 9 минг 821 та ҳуқуқбузарлик қайд этилиб, маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.

Таҳлилларга кўра, табиатга зарар етказиш ҳолатлари Андижон (348 та), Тошкент (127 та) ва Сурхондарё (95 та) вилоятларида кўпроқ кузатилган. Шу сабабли ушбу ҳудудларда назорат чоралари янада кучайтирилган.

    Бошқа янгиликлар

    Буғдой далаларини ёққан 172 киши 212 миллион сўм жарима тўлади - Darakchi.uz