Россиянинг Москва вилоятига амалга оширган ҳужумда 3 киши ҳалок бўлди, яна 5 киши турли жароҳатлар олди, дея хабар бермоқда “Коммерсант” нашри.
Қайд этилишича, вилоят губернатори Андрей Воробёвнинг маълум қилишича, бир кеча давомида минтақа осмонида 81 та дрон уриб туширилган.
Воробёвга кўра, Одинтсово, Наро-Фоминск, Руза, Раменское, Можайск, Волоколамск, Чехов, Озери, Истра, Подолск, Ступино, Домодедово, Солнечногорск ва Коломна ҳудудларида учувчисиз аппаратлар йўқ қилинган.
Энг оғир оқибатлар Истра шаҳрига қарашли Пионерский қишлоғида кузатилган. Дрон қулаши оқибатида 3 киши ҳалок бўлган, яна 3 киши жароҳатланган. Ҳодиса ортидан 5 та хусусий уйда ёнғин юзага келган.
Шунингдек, Истрадаги Бабкино қишлоғида 2 та хусусий уй зарар кўрган. Солнечногорск шаҳрида эса дрон кўп қаватли турар жой биносига урилган. Оқибатда 2 киши жароҳат олган, бинонинг деворлари ва деразаларига шикаст етган.
Можайск шаҳридаги яна бир кўп қаватли уй ҳам зарар кўрган. Ҳодиса юзасидан тегишли хизматлар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.






