АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистон IPhO–2026 да 4 та медални қўлга киритди

Мамлакат шарафини ҳимоя қилган ёш физиклар илк бор 2 та кумуш ва 2 та бронза медални қўлга киритди.

'Ўзбекистон IPhO–2026 да 4 та медални қўлга киритди'ning rasmi

Колумбияда ўтган 56-Халқаро физика олимпиадасида (IPhO 2026) Ўзбекистон терма жамоаси тарихий натижага эришди.

Мамлакат шарафини ҳимоя қилган ёш физиклар илк бор 2 та кумуш ва 2 та бронза медални қўлга киритди.

Кумуш медаллар Асилбек Жуманазаров (“ТИҚХММИ” Миллий тадқиқот университети ҳузуридаги аниқ фанларга IM) ва Муҳаммад Абдумаликовга (Мирзо Улуғбек номидаги IM), бронза медаллар эса Элбек Уроқов (“ТИҚХММИ” Миллий тадқиқот университети ҳузуридаги аниқ фанларга IM) ҳамда Ҳасан Камоловга (Қўқон шаҳар 1-сонли IM) насиб этди. Жавоҳир Акназаров фахрий эътироф (Honorable Mention) билан тақдирланди.

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси IPhO тарихидаги энг юқори натижасини қайд этди.

Халқаро Физика олимпиадаси (IPHO) — бу нафақат мураккаб назарий ва экспериментал масалаларни ечиш, балки халқаро миқёсда билим ва тажриба алмашиш имкониятидир.

    Бошқа янгиликлар

    Ўзбекистон IPhO–2026 да 4 та медални қўлга киритди - Darakchi.uz