АсосийЖАМИЯТ

Олти ойда Ўзбекистонга 6,5 миллиондан ортиқ турист ташриф буюрди

Mазкур кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,3 миллион нафарга ёки 24,9 фоизга ошган.

'Олти ойда Ўзбекистонга 6,5 миллиондан ортиқ турист ташриф буюрди'ning rasmi

2026 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонга туристик мақсадларда 6 миллион 565 минг 410 нафар чет эл фуқароси ташриф буюрди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.

Қайд этилишича, мазкур кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,3 миллион нафарга ёки 24,9 фоизга ошган.

Ҳисоботга кўра, Ўзбекистонга энг кўп турист Қирғиз Республикасидан келган бўлиб, уларнинг сони 1 миллион 875 минг 332 нафарни ташкил этган. Кейинги ўринларда Қозоғистон — 1 миллион 553 минг 688 нафар, Тожикистон — 1 миллион 471 минг 670 нафар ва Россия — 585 минг 558 нафар билан қайд этилган.

Шунингдек, Афғонистондан 238 минг 925 нафар, Хитойдан 223 минг 479 нафар, Туркманистондан 164 минг 211 нафар, Туркиядан 95 минг 466 нафар, Ҳиндистондан 26 минг 450 нафар ҳамда Германиядан 22 минг 294 нафар сайёҳ Ўзбекистонга ташриф буюрган.

    Бошқа янгиликлар