АсосийЖАМИЯТ

Бухородаги кўп қаватли уйда чиққан ёнғиндан уч нафар фуқаро қутқарилди

Айни пайтда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ҳамда етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

'Бухородаги кўп қаватли уйда чиққан ёнғиндан уч нафар фуқаро қутқарилди'ning rasmi

Бухоро вилоятининг Когон шаҳрида жойлашган кўп қаватли уйда содир бўлган ёнғин оқибатида уч нафар фуқаро қутқарилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, бугун, 15 июль куни соат 03:38 да 112 ягона диспетчерлик хизматига Когон шаҳрининг Турон кўчасидаги кўп қаватли уй хонадонларидан бирида ёнғин чиққанлиги ҳақида хабар келиб тушган.

Шундан сўнг Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарув бўлинмалари зудлик билан ҳодиса жойига етиб борган. Ёнғин соат 03:46 да қуршаб олинган ва соат 04:40 да тўлиқ бартараф этилган.

Қутқарувчилар ёнғин чиққан хонадондан уч нафар фуқарони соғ-саломат олиб чиққан. Шунингдек, ёнғиннинг қўшни хонадонларга тарқалиш хавфи туфайли яна етти нафар фуқаро хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин оқибатида хонадоннинг тахминан 50 квадрат метр қисмида пол, деворлар ҳамда айрим уй жиҳозлари ёнган. Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракати натижасида тахминан 650 квадрат метр майдон ва қўшни хонадонлар ёнғиндан сақлаб қолинган.

    Бошқа янгиликлар

    Бухородаги кўп қаватли уйда чиққан ёнғиндан уч нафар фуқаро қутқарилди - Darakchi.uz