АсосийЖАМИЯТ

Беларусдаги тергов ҳибсхонасида ўзбекистонлик аёл фарзандли бўлди

Омбудсман ушбу жараён хорижда турли ҳуқуқий ҳолатларга тушиб қолган Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича ҳамкорлик ишлари доирасида амалга оширилганини маълум қилди.

'Беларусдаги тергов ҳибсхонасида ўзбекистонлик аёл фарзандли бўлди'ning rasmi

Беларусдаги тергов ҳибсхонасида сақланаётган Ўзбекистон фуқароси фарзандли бўлди. Кейинчалик чақалоқ Ўзбекистонга олиб келиниб, яқин қариндошлари қарамоғига топширилди. Бу ҳақда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) хабар берди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 15 май куни Ўзбекистон делегацияси аъзолари Омбудсман ташаббуси билан Минск шаҳридаги тергов ҳибсхонасида сақланаётган Ўзбекистон фуқаролари билан учрашган.

Учрашув чоғида ҳомиладор аёл тергов ҳибсхонаси шароитида фарзандини етарли даражада парвариш қилиш имконияти чекланганини билдириб, чақалоқ туғилгач, уни Ўзбекистондаги яқин қариндошлари қарамоғига топширишда амалий ёрдам сўраган.

Шундан сўнг мурожаат назоратга олиниб, фарзанд дунёга келгач, тегишли давлат органлари, Ўзбекистоннинг Беларусь Республикасидаги дипломатик ваколатхонаси ҳамда МДҲ Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссияси ҳамкорлигида зарур ҳуқуқий ва консуллик тартиб-таомиллари амалга оширилган.

Натижада чақалоқнинг Ўзбекистонга қайтарилиши учун барча зарур ҳужжатлар расмийлаштирилган. Жорий йил июль ойида у яқин қариндошлари қарамоғига топширилиб, Ўзбекистонга олиб келинган.

Омбудсман ушбу жараён хорижда турли ҳуқуқий ҳолатларга тушиб қолган Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича ҳамкорлик ишлари доирасида амалга оширилганини маълум қилди.

    Бошқа янгиликлар