АсосийЖАМИЯТ

Абдулла Ориповнинг акаси Абдураззоқ Орипов вафот этди

У Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Ориповнинг акаси эди.

'Абдулла Ориповнинг акаси Абдураззоқ Орипов вафот этди'ning rasmi

Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Ориповнинг акаси, профессор Абдураззоқ Орипов вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси хабар берди.

Маълум қилинишича, марҳум билан видолашув ва жаноза намози 16 июль куни соат 08:00 да Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридаги "Самарқанд" маҳалласи, Янги тонг кўчаси, 23-уй манзилида ўқилади.

Маълумот учун, Абдураззоқ Орипов Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетининг Ўсимликшунослик ва ем-хашак етиштириш кафедраси профессори сифатида фаолият юритган.

У Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Ориповнинг акаси эди.

Абдулла Орипов ўзбек адабиётининг йирик намояндаларидан бири бўлиб, шоир, таржимон ва жамоат арбоби сифатида танилган. У Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси матни муаллифи ҳам ҳисобланади. Шоир 2016 йил 5 ноябрь куни АҚШнинг Хьюстон шаҳрида 75 ёшида вафот этган.

    Бошқа янгиликлар

    Абдулла Ориповнинг акаси Абдураззоқ Орипов вафот этди - Darakchi.uz