АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистонда бонд омборларини ташкил этишнинг янги тартиби тасдиқланди

Бонд омбори фаолиятини юритишга эркин омбор фаолиятини лицензиялаш тартиби асосида ҳамда бонд омборлари реестрига киритилган тақдирда рухсат берилади.

'Ўзбекистонда бонд омборларини ташкил этишнинг янги тартиби тасдиқланди'ning rasmi

Ҳукумат қарори билан “Бонд омбори фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

Ҳужжатга мувофиқ, низом бонд омборларини ташкил этиш, уларга қўйиладиган талаблар, шунингдек, товарларни бонд омборига жойлаштиришда божхона назорати ва расмийлаштируви тартибини белгилайди.

Белгиланишича, бонд омбори фаолиятини юритишга эркин омбор фаолиятини лицензиялаш тартиби асосида ҳамда бонд омборлари реестрига киритилган тақдирда рухсат берилади.

Бонд омборларида махсус электрон савдо платформалари орқали жисмоний шахсларга сотиладиган чет эл товарларини сақлаш, товарларнинг бутлигини таъминлаш, шунингдек, оддий йиғиш каби операцияларни амалга ошириш мумкин.

Низомга кўра, бонд омборини ташкил этиш учун омбор жойлашган ҳудудда амалдаги лицензияга эга эркин омбор мавжуд бўлиши, махсус электрон савдо платформаси билан ҳамкорлик шартномаси тузилган бўлиши ҳамда умумий майдони камида 15 минг квадрат метр бўлган эркин омборга эга бўлиш каби талаблар белгиланган.

Божхона қўмитаси ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни 10 иш куни ичида кўриб чиқади. Шундан сўнг ариза берувчига бонд омборлари реестрига киритиш ёки рад этиш ҳақида расмий жавоб юборилади.

    Бошқа янгиликлар

    Ўзбекистонда бонд омборларини ташкил этишнинг янги тартиби тасдиқланди - Darakchi.uz