АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистонлик ўқувчилар Халқаро кимё олимпиадасида илк бор олтин медални қўлга киритди

Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган тўрт нафар ўқувчининг барчаси совриндорлар қаторидан жой олди.

'Ўзбекистонлик ўқувчилар Халқаро кимё олимпиадасида илк бор олтин медални қўлга киритди'ning rasmi

Тошкент шаҳрида 58-Халқаро кимё олимпиадасининг тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган тўрт нафар ўқувчининг барчаси совриндорлар қаторидан жой олди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги маълум қилди.

Якуний натижаларга кўра, Райҳона Туймуродова олимпиадада олтин медалга сазовор бўлди. Жасур Мустафоев, Азизмуҳаммад Ҳафизов ва Миржалол Ҳомиджонов эса кумуш медалларни қўлга киритди.

Ўзбекистон тарихда илк бор нуфузли Халқаро кимё олимпиадасига мезбонлик қилди. Мусобақада 90 дан ортиқ давлатдан келган иқтидорли ёшлар иштирок этиб, назарий ва лаборатория-амалий босқичларда билимларини синовдан ўтказди.

Халқаро кимё олимпиадаси дунёдаги энг нуфузли фан мусобақаларидан бири бўлиб, унда иштирокчилар мураккаб кимёвий масалаларни ечиш бўйича беллашади.

Ўзбекистон қонунчилигига кўра, халқаро фан олимпиадаларида медаль қўлга киритган иштирокчиларга катта миқдордаги пул мукофотлари берилади. Жумладан, ушбу натижалар асосида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларига жами 2 миллиард 884 миллион сўм, уларни тайёрлаган устозларга эса 494,4 миллион сўм миқдорида мукофот ажратилади.

Шунингдек, ғолибларни тайёрлаган ўқитувчиларнинг малака тоифаси бир поғона оширилиши белгиланган.

    Бошқа янгиликлар

    Ўзбекистонлик ўқувчилар Халқаро кимё олимпиадасида илк бор олтин медални қўлга киритди - Darakchi.uz