АсосийЖАМИЯТ

Тошкентда 16 қаватли уйда газ портлаши оқибатида икки киши жароҳатланди

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса носоз газ қурилмаларидан фойдаланиш оқибатида содир бўлган.

'Тошкентда 16 қаватли уйда газ портлаши оқибатида икки киши жароҳатланди'ning rasmi

20 июль куни соат 13:13 да Тошкент шаҳар ФВББга Янгиҳаёт тумани Наврўз кўчасидаги 16 қаватли уйнинг 8-қаватида жойлашган хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлаётгани ҳақида хабар келиб тушган.

Қутқарув техникалари зудлик билан воқеа жойига етиб борган. Текширув давомида хонадоннинг ошхона қисмида газ-ҳаво аралашмаси чақнаши содир бўлгани аниқланган. Мазкур хонадонда ёнғин қайд этилмаган.

Чақнаш оқибатида хонадонда яшовчи икки нафар фуқаро енгил тан жароҳати олган. Ҳозирда уларнинг аҳволи қониқарли бўлиб, шифокорлар назоратига олинган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса носоз газ қурилмаларидан фойдаланиш оқибатида содир бўлган.

Тошкент шаҳар ФВББ фуқароларни носоз газ қурилмаларидан фойдаланмасликка ҳамда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилишга чақирди.

    Бошқа янгиликлар