Польшада жазо муддатини ўтаётган наманганлик фуқаро муддатидан аввал шартли равишда озод қилиниб, Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда "Дунё" ахборот агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, Ўзбекистоннинг Польшадаги элчихонаси дипломатлари «Артур Грабовски» адвокатлик бюроси ҳамда Польша Чегара хизмати билан ҳамкорликда олиб борган музокаралар натижасида И.М. муддатидан аввал шартли равишда озод қилинган.
У аввалроқ Польшада ўлим билан якунланган йўл-транспорт ҳодисасини содир этгани учун мамлакат Жиноят кодексининг тегишли моддаси асосида судланган ва 3 йилга озодликдан маҳрум қилинган.
Элчихона томонидан кўрилган чора-тадбирлар ҳамда Европа Иттифоқининг Чегара ва соҳил қўриқлаш агентлиги (Frontex) кўмагида фуқаро учун "Варшава–Тошкент" йўналиши бўйича авиачипта харид қилинган.






