АсосийЖАМИЯТ

Бухоро вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди

Видеоселектор йиғилишида солиқ тушумлари бўйича мавжуд имкониятлар тўлиқ ишга солинмаётгани танқид қилинди.

'Бухоро вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди'ning rasmi

Йил бошидан солиқ тушумлари 27 фоизга кўпайиб, 130 триллион сўмдан ошган. Бироқ қўшимча тушумлар бўйича йиллик режа атиги 40 фоизга бажарилган. Бу 12 триллион сўмни ташкил этади.

Вилоят ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари солиқ тушумларини ошириш бўйича корхоналар билан етарлича ишламаётгани қайд этилди.

Бухоро вилояти мисолида айланмаси 100 миллион сўмдан юқори бўлган 162 та корхона кетма-кет уч йил фаолиятини зарар билан якунлагани сабабли бир сўм ҳам фойда солиғи тўламагани айтилди.

Шунингдек, 1,5 мингта корхона қўшилган қиймат солиғини тўламасдан, фақат ҚҚСни ҳисобга олиб келгани қайд этилди.

Шу сабабли Бухоро вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.

1 июлдан 498 та йирик солиқ тўловчи корхонадан солиқ ундириш ваколати вилоятларга берилгани қайд этилди. Энди бу борада бирорта баҳонага ўрин қолмагани таъкидланди.

Вилоят ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари ва вилоят солиқ бошқармалари раҳбарларига мазкур корхоналар билан яқиндан ишлаш ҳамда солиқларни тўлиқ ундиришни таъминлаш топширилди.

    Бошқа янгиликлар

    Бухоро вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди - Darakchi.uz