АсосийЖАМИЯТ

325 минг тонна картошка сотилмай турибди

Давлат раҳбари картошкани фермерлар фойда кўрадиган нархда захирага олиб, тақчиллик даврида бозорга чиқариш орқали нархни барқарор ушлаб туриш зарурлигини таъкидлади.

'325 минг тонна картошка сотилмай турибди'ning rasmi

Видеоселектор йиғилишида ҳудудларда йил давомида интервенция тизими тўғри йўлга қўйилмагани сабабли пишиқчилик даврида даладаги картошка нархи тушиб кетгани қайд этилди.

Фермерларда манфаатдорлик бўлмагани туфайли 325 минг тонна картошка сотилмай турибди.

Давлат раҳбари картошкани фермерлар фойда кўрадиган нархда захирага олиб, тақчиллик даврида бозорга чиқариш орқали нархни барқарор ушлаб туриш зарурлигини таъкидлади.

Йилнинг ярми ўтганига қарамай, Қорақалпоғистон, Андижон, Жиззах, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида мева-сабзавотларни сақлашга мўлжалланган бирорта ҳам совиткичли омбор ишга туширилмагани танқид қилинди.

Йил якунига қадар умумий қуввати 87 минг тоннани ташкил этувчи 340 та совиткичли омборни ишга тушириш вазифаси қўйилди.

Ҳокимлар жорий йилда озиқ-овқат жамғармаларини 2,5 баробар кўпайтириб, 500 миллиард сўмга етказиши керак эди. Бироқ айрим ҳудудлардан ташқари бирорта ҳам ҳоким жамғармага маблағ ўтказмагани айтилди.

Бош вазир ўринбосарига уч кун муддатда графикни тасдиқлаб, ҳокимлар озиқ-овқат жамғармаларига ҳар ой қанча маблағ ўтказишини белгилаб бериш топширилди.

    Бошқа янгиликлар

    325 минг тонна картошка сотилмай турибди - Darakchi.uz