АсосийЖАМИЯТ

Тадбиркорлар миллий брендлар билан боғлиқ муаммолар юзасидан Рақобат қўмитасига мурожаат қилиши мумкин

Мурожаат ва таклифларни Рақобат қўмитасининг расмий @rquzbot Telegram-боти орқали юбориш мумкин.

'Тадбиркорлар миллий брендлар билан боғлиқ муаммолар юзасидан Рақобат қўмитасига мурожаат қилиши мумкин'ning rasmi

Рақобат қўмитаси миллий брендлар эгалари бўлган ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорларнинг фаолиятида учраётган муаммолар бўйича мурожаат ва таклифларни қабул қилишини маълум қилди.

Қайд этилишича, тадбиркорлар маҳаллий маҳсулотларга нисбатан инсофсиз рақобат, жумладан, демпинг нархлар қўлланилиши, товар белгиларининг қалбакилаштирилиши, миллий брендларни обрўсизлантириш ва нотўғри таққослаш каби ҳолатлар юзасидан мурожаат қилиши мумкин.

Шунингдек, тижорат сири ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирларни эгасининг розилигисиз олиш, улардан фойдаланиш ёки ошкор этиш, товар ва молия бозорига киришга тўсқинлик қилиш, бозордан четлаштириш ҳамда импорт қилинаётган контрафакт маҳсулотлар бўйича ҳам мурожаатлар қабул қилинади.

Бундан ташқари, тадбиркорлар фаолият юритишдаги бюрократик тўсиқлар, ички ва ташқи бозорларга чиқишдаги муаммолар ҳамда рақобатни чеклаётган бошқа ҳолатлар ҳақида хабар бериши мумкин.

Мурожаат ва таклифларни Рақобат қўмитасининг расмий @rquzbot Telegram-боти орқали юбориш мумкин.

Қўмита барча мурожаатларни ўрганиб, аниқланган муаммоларни ҳал этиш бўйича тегишли чоралар кўрилишини маълум қилди.

    Бошқа янгиликлар

    Тадбиркорлар миллий брендлар билан боғлиқ муаммолар юзасидан Рақобат қўмитасига мурожаат қилиши мумкин - Darakchi.uz