Ерали Туғжанов 1963 йил 13 майда Ғарбий Қозоғистон вилоятида туғилган. У 1988 йилда Қарағанда давлат университетини, 1994 йилда Қозоғистон Фанлар академиясининг Давлат ва ҳуқуқ институтини тамомлаган. Туғжанов ҳуқуқ фанлари номзоди ва сиёсатшунослик доктори ҳисобланади.
У меҳнат фаолиятини 1980 йилда ўрмон хўжалигида ишчи сифатида бошлаган. Кейинчалик Қарағанда давлат университетида ўқитувчи, Қозоғистон давлат юридик университетида декан ва институт директори лавозимларида ишлаган.
2001–2006 йилларда Қарағанда вилояти ҳокими ўринбосари, 2006–2008 йилларда Адлия вазирлигининг Дин ишлари қўмитаси раиси бўлган. 2008–2017 йилларда эса Қозоғистон Халқи Ассамблеяси раиси ўринбосари ва котибияти раҳбари лавозимларида фаолият юритган.
Туғжанов 2017–2019 йилларда Манғистау вилояти ҳокими, 2019–2020 йилларда Қозоғистон Касаба уюшмалари федерацияси раиси бўлган. 2020–2022 йилларда Қозоғистон Бош вазири ўринбосари, 2022–2023 йилларда Ақтўбе вилояти ҳокими лавозимларида ишлаган.
2024 йил май ойидан буён Қозоғистон Бош вазирининг маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.






