АсосийЖАМИЯТ

Умрага юбориш учун 1500 доллар талаб қилган шахс ушланди

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

'Умрага юбориш учун 1500 доллар талаб қилган шахс ушланди'ning rasmi

Бухоро шаҳрида фуқарони Умра зиёратига юборишни ваъда қилиб, ундан 1500 АҚШ доллари талаб қилган шахс ушланди. Бу ҳақда Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, Қашқадарё вилоятида рўйхатдан ўтган масъулияти чекланган жамиятнинг Бухоро шаҳридаги филиалида оператор бўлиб ишлаган, 2004 йилда туғилган шахс Умра зиёратига боришни режалаштирган фуқароларнинг ишончига кириб, улардан пул олишни мақсад қилган.

У тегишли ваколатга эга бўлмаган ҳолда Бухоро шаҳрида яшовчи аёлга етти кунлик Умра сафарини ташкил қилиб беришини айтган ва бунинг эвазига 1500 АҚШ доллари талаб қилган.

Тезкор тадбир давомида гумонланувчи ўзи ишлайдиган офисда олдиндан махсус ишлов берилган 1500 АҚШ доллари ҳамда 850 минг сўм пул маблағларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

    Бошқа янгиликлар

    Умрага юбориш учун 1500 доллар талаб қилган шахс ушланди - Darakchi.uz