Бугун, 24 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев 69 ёшни қаршилади.
Шавкат Мирзиёев 1957 йил 24 июль куни Жиззах вилоятининг Зомин туманида шифокорлар оиласида таваллуд топган.
У 2016 йил 4 декабрь куни бўлиб ўтган Президент сайловида сайловчиларнинг 88,61 фоиз овозини тўплаб, Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланган. 2016 йил 14 декабрь куни давлат раҳбари сифатида ўз ваколатларини бажаришга киришган.
Darakchi.uz жамоаси Президент Шавкат Мирзиёевни таваллуд куни билан самимий муборакбод этади.
Давлат раҳбарига мустаҳкам соғлиқ, узоқ умр, оилавий хотиржамлик ва мамлакат тараққиёти йўлидаги масъулиятли фаолиятида улкан муваффақиятлар тилаймиз!






