АсосийЖАМИЯТ

Тошкентда Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи жаримага тортилди

18 июль куни Яккасарой туманидаги Шота Руставели кўчасида тозалаш хизмати ходимлари ҳаво ҳарорати юқори бўлишига қарамасдан ишлаётгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалган ва жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлган.

'Тошкентда Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи жаримага тортилди'ning rasmi

Тошкент шаҳрида тозалаш хизмати ходимлари аномал иссиқ ҳавога қарамасдан ишга жалб этилгани ортидан Яккасарой тумани Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғига нисбатан маъмурий чора қўлланди. Бу ҳақда Давлат меҳнат инспекцияси хабар берди.

18 июль куни Яккасарой туманидаги Шота Руставели кўчасида тозалаш хизмати ходимлари ҳаво ҳарорати юқори бўлишига қарамасдан ишлаётгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалган ва жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлган.

Мазкур ҳолат Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганилиб, Яккасарой тумани Ободонлаштириш бошқармасида меҳнатни муҳофаза қилиш талаблари бузилгани аниқланган.

Жумладан, ободонлаштириш ишларига жалб этилган ходимлар учун белгиланган тартибда хавфсиз ва қулай меҳнат шароитлари яратилмагани маълум бўлган.

Аниқланган қонунбузилишлар юзасидан Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддаси 1-қисми (меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) асосида маъмурий жавобгарлик чораси қўлланган.

Мазкур моддага кўра, мансабдор шахс томонидан меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилик бузилган тақдирда, БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача, яъни 2 миллион 60 минг сўмдан 4 миллион 120 минг сўмгача жарима солиниши мумкин.

Бироқ Давлат меҳнат инспекцияси хабарида Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғига қанча миқдорда жарима солингани аниқлаштирилмаган.

    Бошқа янгиликлар

    Тошкентда Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи жаримага тортилди - Darakchi.uz