АсосийДУНË

АҚШ Испания терма жамоаси мукофот пулидан 30 фоиз солиқ ундирмоқчи

АҚШ ЖЧ–2026 ғолиби Испаниядан 16 миллион доллар солиқ талаб қилмоқда.

'АҚШ Испания терма жамоаси мукофот пулидан 30 фоиз солиқ ундирмоқчи'ning rasmi

АҚШ расмийлари 2026 йилги ФИФА Жаҳон чемпионатида ғолиб бўлган Испания терма жамоасининг мукофот пулидан 30 фоиз солиқ ундиришни режалаштирмоқда. Хорижий манбаларга таяниб Zamon.uz хабар берди.

Маълум қилинишича, Испания терма жамоаси турнирдаги ғалабаси учун 53,5 миллион доллар мукофот пули олган. АҚШ солиқ қонунчилигига кўра, ушбу маблағнинг 16,05 миллион доллардан ортиқ қисми солиқ сифатида ундирилиши мумкин.

Қайд этилишича, ФИФА одатда мусобақа ғолибларини мезбон давлатдаги солиқлардан озод қилади. Бироқ АҚШ томони бу ҳолатда Испания терма жамоаси ягона ташкилот эмас, балки алоҳида солиқ тўловчилардан иборат делегация сифатида баҳоланиши кераклигини билдирган.

Айрим АҚШ конгресс аъзолари хорижий делегациялар мамлакат солиқ талабларини олдиндан ҳисобга олиши кераклигини таъкидлаган. Шу билан бирга, баъзи қонунчилар қўлланилаётган 30 фоизлик солиқ ставкасини танқид қилган.

    Бошқа янгиликлар

    АҚШ Испания терма жамоаси мукофот пулидан 30 фоиз солиқ ундирмоқчи - Darakchi.uz