АсосийДУНË

Сурияда икки автобус тўқнашувида 35 киши вафот этди

Автобуслардан бири Ички хавфсизлик кучлари ходимларини, иккинчиси эса тинч аҳолини ташиётган бўлган.

'Сурияда икки автобус тўқнашувида 35 киши вафот этди'ning rasmi

Сурияда икки автобус тўқнашиши оқибатида камида 35 киши ҳалок бўлди, яна 30 нафар инсон жароҳат олди. Бу ҳақда Al Jazeera хабар берди.

Ҳодиса шанба куни Дайр аз-Завр — Дамашқ йўлида содир бўлган. Ушбу 400 километрдан ортиқ масофага чўзилган трасса Сурия шарқини пойтахт билан боғловчи муҳим йўналишлардан бири ҳисобланади.

Маълум бўлишича, авария Ас-Сухна ва Пальмира шаҳарлари оралиғида юз берган. Сурия Ички ишлар вазирлиги хабар қилишича, автобуслардан бири Ички хавфсизлик кучлари ходимларини, иккинчиси эса тинч аҳолини ташиётган бўлган.

Ҳодиса жойига тез ёрдам машиналари юборилган. Сурия араб ахборот агентлиги (SANA) маълумотига кўра, жароҳатланганларни Хумс ҳарбий шифохонасига олиб бориш учун бир нечта вертолёт ҳам жалб этилган.

Мутахассислар Суриядаги йўлларнинг хавфсизлик ҳолати пастлигини таъкидламоқда. Қарийб 14 йил давом этган фуқаролик уруши мамлакат транспорт инфратузилмасига жиддий таъсир кўрсатган.

Сурия Фавқулодда вазиятлар ва офатларни бошқариш вазири Раед ас-Солиҳ маълум қилишича, 2025 йил январь–сентябрь ойлари оралиғида мамлакатда 2 мингдан ортиқ йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган. У бундай авариялар Суриядаги асосий ўлим сабабларидан бири эканини айтган.

    Бошқа янгиликлар

    Сурияда икки автобус тўқнашувида 35 киши вафот этди - Darakchi.uz