АсосийДУНË

Бразилия сайловлар олдидан Трамп амалдорларига виза бермади

Мазкур қарор икки давлат ўртасидаги сўнгги сиёсий зиддият сифатида баҳоланмоқда.

'Бразилия сайловлар олдидан Трамп амалдорларига виза бермади'ning rasmi

Бразилия Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ Давлат департаментининг икки ходимига виза берилмаганини маълум қилди. Улар келаси ҳафта Бразилияга боришни режалаштирган эди. Бу ҳақда CBS News хабар берди.

Мазкур қарор икки давлат ўртасидаги сўнгги сиёсий зиддият сифатида баҳоланмоқда. АҚШ ОАВлари хабарларига кўра, америкалик амалдорлар Бразилиядаги октябрь ойида бўлиб ўтадиган сайловлар масаласини муҳокама қилишни режалаштирган.

Бразилия расмийлари виза рад этилишининг сабабларини очиқламаган.

Сўнгги вақтларда Бразилия ва АҚШ ўртасида савдо, сайлов жараёнлари ҳамда сиёсий масалалар бўйича келишмовчиликлар кучайган. АҚШ томони айрим Бразилия маҳсулотларига божларни оширган бўлса, Бразилия ҳукумати бу қарорларни танқид қилган.

АҚШ Давлат департаменти эса режалаштирилган ташриф сайлов жараёнлари, диний эркинлик ва сўз эркинлиги бўйича оддий учрашувлардан иборат бўлишини билдирган.

    Бошқа янгиликлар

    Бразилия сайловлар олдидан Трамп амалдорларига виза бермади - Darakchi.uz