АсосийДУНË

Бадахшонда “Толибон” кучлари ва мухолифат ўртасида жанг бўлди

Томонлар воқеа тафсилотлари ва қурбонлар сони бўйича турлича маълумот бермоқда.

'Бадахшонда “Толибон” кучлари ва мухолифат ўртасида жанг бўлди'ning rasmi

Афғонистоннинг шимоли-шарқидаги Бадахшон вилояти Зебак туманида “Толибон” кучлари ва Афғонистон Озодлик фронти (AFF) ўртасида қуролли тўқнашув содир бўлди. Хорижий манбаларга таяниб Zamon.uz хабар берди.

Маҳаллий манбаларга кўра, жанглар пайшанба куни кечқурун бошланиб, бир неча соат давом этган. Озодлик фронти сиёсий қўмитаси раҳбари Довуд Нажий тўқнашувни “ҳал қилувчи жанг” деб атаган.

“Толибон”нинг 219-Омар-э-Салис дивизияси ҳам тўқнашув бўлганини тасдиқлаган. Уларнинг маълум қилишича, чегара қўшинлари беш нафар ҳужумчини йўқ қилган. Шунингдек, ҳужумчилар Покистоннинг Читрал ҳудудидан кириб келгани айтилган.

Томонларнинг қурбонлар ҳақидаги маълумотлари ҳозирча мустақил тасдиқланмаган.

Таҳлилчилар Бадахшонда қуролли қаршилик кучайишини “Толибон” бошқарувидан норозилик, этник вакиллик, бошқарув муаммолари ҳамда табиий ресурслар билан боғлиқ омиллар билан изоҳламоқда.

    Бошқа янгиликлар

    Бадахшонда “Толибон” кучлари ва мухолифат ўртасида жанг бўлди - Darakchi.uz