АсосийСИËСАТ

ЮНЕСКО Тошкент модернизм меъморчилигини Умумжаҳон мероси сифатида эътироф этди

Саида Мирзиёева ушбу воқеани Ўзбекистоннинг бой меъморий меросини асраб-авайлаш, уни халқаро миқёсда тарғиб қилиш ва келажак авлодларга етказиш йўлидаги муҳим қадам деб баҳолади.

'ЮНЕСКО Тошкент модернизм меъморчилигини Умумжаҳон мероси сифатида эътироф этди'ning rasmi

Жанубий Кореянинг Пусан шаҳрида ўтказилган ЮНЕСКО Умумжаҳон мероси қўмитасининг 48-сессиясида Тошкент модернизм меъморчилиги объектлари ташкилотнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига расман киритилди.

Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёеванинг маълум қилишича, бу сўнгги 25 йил ичида Ўзбекистон томонидан тақдим этилган миллий номинациянинг илк бор ЮНЕСКОнинг мазкур нуфузли рўйхатидан ўрин олишидир.

Унинг таъкидлашича, мазкур қарор нафақат алоҳида меъморий объектлар, балки 1966 йилги зилзиладан кейин Тошкентнинг қайта барпо этилиши билан боғлиқ бутун бир тарихий даврнинг халқаро даражада эътироф этилиши ҳисобланади.

Саида Мирзиёева ушбу воқеани Ўзбекистоннинг бой меъморий меросини асраб-авайлаш, уни халқаро миқёсда тарғиб қилиш ва келажак авлодларга етказиш йўлидаги муҳим қадам деб баҳолади.

    Бошқа янгиликлар

    ЮНЕСКО Тошкент модернизм меъморчилигини Умумжаҳон мероси сифатида эътироф этди - Darakchi.uz