АсосийЖАМИЯТ

Аҳолининг банклар олдидаги қарзи бир йилда 40 трлн сўмга яқинлашди

Кредитларнинг асосий қисми давлат банклари ҳиссасига тўғри келмоқда.

'Аҳолининг банклар олдидаги қарзи бир йилда 40 трлн сўмга яқинлашди'ning rasmi

Ўзбекистон аҳолисининг банклар олдидаги кредит қарздорлиги бир йилда 39,5 трлн сўмга кўпайди. Бу ҳақда Марказий банк маълумотларида келтирилган.

2026 йил 1 июль ҳолатига кўра, банклардаги жами кредит қолдиғи 642,8 трлн сўмни ташкил этган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 67,6 трлн сўмга кўп.

Шундан 235,86 трлн сўмга яқини аҳоли ҳиссасига тўғри келади. Корхоналарнинг кредит қолдиғи эса 406,94 трлн сўм бўлиб, бир йилда 28,6 трлн сўмга ошган.

Кредитларнинг асосий қисми давлат банклари ҳиссасига тўғри келмоқда — 422,2 трлн сўм. Хусусий банклар томонидан ажратилган кредитлар ҳажми эса 220,5 трлн сўмни ташкил этган.

Энг кўп кредит ажратган банклар орасида Ўзмиллийбанк (107,1 трлн сўм) ва Агробанк (91,2 трлн сўм) етакчилик қилмоқда. Хусусий банклар орасида эса Капиталбанкнинг кредит портфели 38,3 трлн сўмни ташкил этган.

    Бошқа янгиликлар

    Аҳолининг банклар олдидаги қарзи бир йилда 40 трлн сўмга яқинлашди - Darakchi.uz