АсосийЖАМИЯТ

1 июлдан оширилган “бола пули” ва бошқа нафақалар миқдори маълум қилинди

2026 йил 1 июлдан пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори ойига 504 минг сўм этиб белгиланди.

'1 июлдан оширилган “бола пули” ва бошқа нафақалар миқдори маълум қилинди'ning rasmi

Ўзбекистонда 2026 йил 1 июлдан пенсия ва нафақалар, шунингдек, Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга тўланадиган болалар нафақаси ҳамда моддий ёрдам миқдори 7 фоизга оширилди.

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев 23 июнь куни “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги фармонни имзолагани ҳақида хабар берилган эди.

Янги тартибга кўра, Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга тўланадиган болалар нафақаси миқдори қуйидагича белгиланди:

▪️ 3 ёшгача бўлган бир нафар кичик фарзанд учун — 386 минг сўм;

▪️ 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган бир нафар фарзанд учун — 295 минг сўм;

▪️ оиланинг иккинчи фарзанди учун қўшимча — 177 минг сўм;

▪️ учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанд учун қўшимча — 118 минг сўм.

Бошқа нафақа ва тўловлар миқдори:

▪️ моддий ёрдам — 450 минг сўм;

▪️ ёшга доир нафақа — 878 минг сўм;

▪️ ногиронлиги бўлган боланинг онасига ёшга доир нафақа — 878 минг сўм;

▪️ I гуруҳ ногиронлик нафақаси — 1 миллион 209 минг сўм;

▪️ II гуруҳ ногиронлик нафақаси — 1 миллион 83 минг сўм.

Шунингдек, 2026 йил 1 июлдан пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори ойига 504 минг сўм этиб белгиланди.

Ижтимоий реестрга киритилган оилалар учун моддий ёрдамнинг ойлик миқдори эса 450 минг сўмни ташкил этади.

    Бошқа янгиликлар

    1 июлдан оширилган “бола пули” ва бошқа нафақалар миқдори маълум қилинди - Darakchi.uz