АсосийЖАМИЯТ

Самарқандда уч киши 35 ёшли эркакни калтаклаб, унга тан жароҳати етказди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

'Самарқандда уч киши 35 ёшли эркакни калтаклаб, унга тан жароҳати етказди'ning rasmi

Самарқанд шаҳрида уч нафар шахс 35 ёшли эркакни калтаклаб, унга тан жароҳати етказган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 23 июль куни соат 20:10 ларда Самарқанд шаҳрида яшовчи 35 ёшли Ж.Г. 52 ёшли қўшниси У.А. билан тортишиб қолган.

Жанжалга У.А.нинг 27 ёшли ўғли ва унинг икки нафар таниши ҳам аралашган. Улар Ж.Г.нинг танасининг турли қисмларига уриб, тепиб, унга тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалган.

Шу куннинг ўзида ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари бошланган. Кейинчалик Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми "б" банди (бир гуруҳ шахслар томонидан безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қонунчиликка кўра, мазкур қилмишни содир этган шахслар 300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

    Бошқа янгиликлар

    Самарқандда уч киши 35 ёшли эркакни калтаклаб, унга тан жароҳати етказди - Darakchi.uz