2026 йилнинг январь-июнь ойлари давомида Ўзбекистонда Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш (ФҲДЁ) органлари томонидан жами 92 минг 300 та никоҳ давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.
Қайд этилишича, мазкур даврда энг кўп никоҳ Самарқанд вилоятида рўйхатга олинган бўлиб, уларнинг сони 10 минг 150 тани ташкил этган.
Ундан кейинги ўринларда Фарғона вилояти — 9 минг 787 та, Қашқадарё вилояти — 9 минг 597 та ва Тошкент шаҳри — 9 минг 459 та никоҳ билан қайд этилган.
Шунингдек, Андижон вилоятида 7 минг 660 та, Сурхондарё вилоятида 7 минг 552 та, Тошкент вилоятида 6 минг 933 та, Наманган вилоятида 6 минг 458 та, Хоразм вилоятида 5 минг 881 та, Бухоро вилоятида 5 минг 564 та никоҳ рўйхатдан ўтган.






