Хитой Ҳиндистон билан чегарадош ҳудудлардаги иккита юқори тоғли авиабазага камида 11 та J-20 русумли бешинчи авлод яширин қирувчи самолётини жойлаштирди.
Маълум қилинишича, уларнинг еттитаси Шинжон-Уйғур автоном районидаги Ҳотан авиабазасига, яна тўрттаси эса Тибет автоном районида жойлашган Дамхунг авиабазасига жойлаштирилган. Қайд этилишича, бу Хитойнинг Ҳиндистон йўналишидаги битта авиабаза ҳудудига жойлаштирган энг йирик J-20 қирувчилари гуруҳи ҳисобланади.
Айни пайтда Ҳиндистон Ҳарбий-ҳаво кучлари таркибида бешинчи авлод қирувчи самолётлари мавжуд эмас. Мамлакат ҳарбий авиацияси асосан Францияда ишлаб чиқарилган 36 та Rafale ҳамда эскираётган Су-30MKI қирувчиларига таяниб келмоқда.






