АсосийЖАМИЯТ

Наманганда дарёда яна бир жасад топилди

Наманганда сувда чўкиб кетганларни қидириш давом этмоқда.

'Наманганда дарёда яна бир жасад топилди'ning rasmi

Наманган вилоятида Сирдарё дарёсига чўкиб кетган фуқароларни қидириш ишлари давом этмоқда. Қутқарувчилар қидирув жараёнида бошқа бир фуқаронинг жасадини дарёдан олиб чиққан. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълум қилди.

Қайд этилишича, 26 июль куни соат 14:06 да 112 қисқа рақамига келиб тушган мурожаатда Наманган шаҳрининг “Гулбоғ” маҳалласида яшовчи, 2004 йилда туғилган йигит Наманган туманининг “Шўрқўрғон” маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи Сирдарё дарёсига тушиб кетгани хабар қилинган.

Мурожаатдан сўнг Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Махсус қутқарув отрядининг сувда қутқарув гуруҳи ғаввослари томонидан қидирув-қутқарув ишлари бошланган.

27 июль куни қидирув ишлари давомида дарёдан бошқа бир фуқаронинг жасади топилиб, қутқарувчилар томонидан соҳилга олиб чиқилган ва тегишли тартибда мутасадди идораларга топширилган.

Маълум қилинишича, ҳозирда чўмилиш тақиқланган ҳудудларда сувга тушиш оқибатида чўкиб кетган яна уч нафар фуқарони қидириш ишлари давом этмоқда. Улардан бири 26 июль куни Сирдарёга тушиб кетган 2004 йилда туғилган йигит бўлса, қолган икки нафарнинг тақдири ҳамон номаълумлигича қолмоқда.

Фавқулодда вазиятлар хизмати фуқароларни чўмилиш тақиқланган ҳудудларда сувга тушмасликка ва хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилишга чақирди.

    Бошқа янгиликлар

    Наманганда дарёда яна бир жасад топилди - Darakchi.uz