АсосийЖАМИЯТ

Қувасойда ер майдонини сотиш билан боғлиқ фирибгарлик фош этилди

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

'Қувасойда ер майдонини сотиш билан боғлиқ фирибгарлик фош этилди'ning rasmi

Фарғона вилоятининг Қувасой шаҳрида ер майдонини расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, фуқарони алдаган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қувасой шаҳри бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширув давомида фуқаролар С.Ғ. ва Х.С. ўзаро тил бириктириб, фирибгарлик содир этгани аниқланган.

Маълум бўлишича, улар фуқаро В.Э.га туман ҳокимлиги захирасидаги 32 сотих ер майдонини турар-жой қуриш учун расмийлаштириб беришларини ваъда қилган. Шунингдек, унга сохта кадастр йиғма жилди тайёрлаб бериб, 5 минг АҚШ долларини қўлга киритган.

Текширув жараёнида ушбу маблағларнинг 2400 АҚШ доллари ҳамда 7,2 миллион сўми фуқарога қайтарилгани процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

    Бошқа янгиликлар

    Қувасойда ер майдонини сотиш билан боғлиқ фирибгарлик фош этилди - Darakchi.uz