АсосийЖАМИЯТ

Марокашнинг энг баланд чўққисида Ўзбекистон байроғи ҳилпиради

Марокашнинг энг баланд чўққисида Ўзбекистон Давлат байроғининг ҳилпираши мамлакатимизга бўлган юксак ҳурмат ва икки халқ ўртасидаги самимий дўстликнинг ёрқин рамзи бўлди.

'Марокашнинг энг баланд чўққисида Ўзбекистон байроғи ҳилпиради'ning rasmi

Марокаш фуқароси Абдураззоқ Эл Кансули Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида мамлакатимизга бўлган ҳурмат ва самимий эҳтиром рамзи сифатида Ўзбекистон Давлат байроғини Марокашдаги Атлас тоғ тизмасининг энг баланд нуқтаси — Тубқал чўққисига олиб чиқди.

Денгиз сатҳидан қарийб 4167 метр баландликда жойлашган Тубқал чўққиси Марокаш ва Шимолий Африканинг энг баланд тоғ нуқтаси ҳисобланади.

Абдураззоқ Эл Кансули мазкур ташаббуси ҳақида сўз юритар экан, бу унинг "азиз Ўзбекистон ва унинг халқига бўлган чуқур меҳрининг самимий ифодаси" эканини таъкидлаган.

Ўзбекистон Республикаси ва Марокаш Подшоҳлиги ўртасида дипломатик муносабатлар 1993 йил 11 октябрда ўрнатилган. Ўтган йиллар давомида икки давлат ўртасидаги сиёсий мулоқот, халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик, шунингдек, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқалар изчил ривожланиб келмоқда.

    Бошқа янгиликлар

    Марокашнинг энг баланд чўққисида Ўзбекистон байроғи ҳилпиради - Darakchi.uz