АсосийДУНË

Тошкент аэропортида 4,4 кг синтетик гиёҳванд модда мусодара қилинди

Тошкент халқаро аэропортида хориждан олиб кирилган катта миқдордаги синтетик гиёҳванд модда аниқланиб, мусодара қилинди.

'Тошкент аэропортида 4,4 кг синтетик гиёҳванд модда мусодара қилинди'ning rasmi

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари "Хавфсиз ва соғлом юрт" тезкор-профилактик тадбирлари доирасида "Тошкент-Аэро" ихтисослаштирилган божхона комплекси билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказган.

Маълум қилинишича, "Бангкок — Шаржа — Тошкент" йўналиши бўйича Ўзбекистонга келган 1994 йилда туғилган Қозоғистон фуқаросининг қўл сумкалари текширилган.

Текширув давомида 8 та ширинлик қадоқлари ва 5 та пластик идиш ичига яширилган жами 4,4 кг "Мефедрон" синтетик гиёҳванд моддаси аниқланган.

Тезкор тадбир давомида мазкур моддани интернет орқали сотувчи шахс топшириғи асосида пойтахтдаги меҳмонхоналардан бирида Yangiyo‘l шаҳрида яшовчи, 2006 йилда туғилган шахсга топшириш вақтида яна бир гумонланувчи ҳам қўлга олинган.

Шунингдек, текширув жараёнида ушланган шахс ёнидан пневматик тўппонча аниқланиб, белгиланган тартибда расмийлаштириб олинган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 246-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчиларга нисбатан "қамоқ" эҳтиёт чораси қўлланган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

    Бошқа янгиликлар

    Тошкент аэропортида 4,4 кг синтетик гиёҳванд модда мусодара қилинди - Darakchi.uz