АсосийЖАМИЯТ

Марказий банк асосий ставкани 14 фоизда сақлаб қолди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирди.

'Марказий банк асосий ставкани 14 фоизда сақлаб қолди'ning rasmi

Марказий банк бошқарувининг 29 июль куни бўлиб ўтган йиғилиши якунига кўра, асосий ставка 14 фоиз даражасида сақлаб қолинди.

Регулятор маълумотларига кўра, 2026 йил июнь ойида умумий инфляция йиллик ҳисобда 6,4 фоизни ташкил этган. Базавий инфляция эса 5,7 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолган.

Шунингдек, Марказий банк йил якунига қадар умумий инфляция 6,5 фоиз атрофида бўлишини прогноз қилган. Иқтисодий ўсиш бўйича прогноз эса 7,5–8 фоиз даражасида сақлаб қолинган.

Қайд этилишича, июнь ойида энергия ресурслари ва тошкўмир нархларининг ошиши таъсирида инфляция суръатларида қисқа муддатли ўсиш кузатилган.

Марказий банкнинг пул-кредит сиёсати инфляцияни 5 фоизлик мақсадли кўрсаткичга тушириш, макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш ва аҳолининг харид қобилиятини сақлашга қаратилган ҳолда давом эттирилади.

Асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича навбатдаги йиғилиш 2026 йил 16 сентябрь кунига белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, Марказий банк 17 июнь куни ҳам асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирган эди.

    Бошқа янгиликлар