АсосийЖАМИЯТ

Ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосари Бекмурод Абдуллаев иши ёпиқ судда кўрилади

Тошкент шаҳар судлари маълум қилишича, мазкур жиноят ишларида шахсий ҳаётга оид ҳамда қонун билан муҳофаза қилинадиган бошқа маълумотлар мавжудлиги сабабли суд ажримларига асосан суд жараёнлари ёпиқ тартибда ўтказилади.

'Ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосари Бекмурод Абдуллаев иши ёпиқ судда кўрилади'ning rasmi

Ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосари Бекмурод Абдуллаев ва бошқа айбланувчиларга оид жиноят иши ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари маълум қилди.

Хабарга кўра, Жиноят кодексининг 167-моддаси учинчи қисми "а", "в", "г" бандлари, 205-моддаси иккинчи қисми "а", "б" бандлари ҳамда бошқа моддалар билан айбланаётган Бекмурод Абдуллаев ва яна 29 нафар судланувчига оид жиноят иши Жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт туман суди томонидан Юнусобод туман суди биносида кўриб чиқилмоқда.

Шунингдек, Давлат активларини бошқариш агентлигининг собиқ директори Акмал Ортиқов ва яна етти нафар судланувчига оид жиноят иши Жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида кўрилмоқда. Уларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси учинчи қисми "а", "в", "г" бандлари ҳамда бошқа моддалар билан айб эълон қилинган.

Бундан ташқари, Жиноят кодексининг 210-моддаси учинчи қисми "а" банди ва бошқа моддалар билан айбланаётган Алижон Ашуров ҳамда яна тўрт нафар судланувчига оид иш Жиноят ишлари бўйича Бектемир туман судида мазмунан кўриб чиқилмоқда.

Тошкент шаҳар судлари маълум қилишича, мазкур жиноят ишларида шахсий ҳаётга оид ҳамда қонун билан муҳофаза қилинадиган бошқа маълумотлар мавжудлиги сабабли суд ажримларига асосан суд жараёнлари ёпиқ тартибда ўтказилади.

    Бошқа янгиликлар

    Ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосари Бекмурод Абдуллаев иши ёпиқ судда кўрилади - Darakchi.uz