Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида жойлашган Сайилгоҳ ҳудудидаги барча бино ва иншоотлар ягона “дизайн-код” асосида қайта таъмирланади. Бу Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Тошкент шаҳрини 2026–2027 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 279-сонли қарорида белгиланди.
Қарорга мувофиқ, Сайилгоҳ ҳудудидаги барча бино ва иншоотларнинг ташқи қиёфаси ягона архитектура ва шаҳарсозлик талаблари асосида тартибга келтирилади.
Мазкур ишлар учун Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда Маданий мерос агентлиги масъул этиб белгиланган. Шунингдек, маданий мерос объектлари ва уларнинг қўриқланадиган ҳудудларида қурилиш, бузиш ҳамда ободонлаштиришга оид барча лойиҳалар Маданий мерос агентлиги билан мажбурий тарзда келишилиши кўзда тутилган.
Ҳужжатга кўра, Сайилгоҳ ҳудудини “дизайн-код” асосида қайта таъмирлаш ишлари 2027 йил якунига қадар тўлиқ якунланиши лозим.






