АсосийЖАМИЯТ

Давлат захирасидаги ерни олиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди

Андижон вилояти Марҳамат туманида давлат захирасида бўлган ер майдонини олиб беришни ваъда қилиб, фуқародан пул талаб қилган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

'Давлат захирасидаги ерни олиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди'ning rasmi

Маълум қилинишича, Марҳамат туманидаги банк хизматлари марказларидан бирининг раҳбари ва "Норин-Қорадарё" ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси машинисти ўзаро тил бириктирган.

Улар 1989 йилда туғилган фуқаронинг ишончига кириб, Марҳамат тумани ҳокимлиги захирасида бўлган 24 сотих ер майдонига гўёки турар жой тоифасига оид ҳужжатлар мавжудлигини айтган. Шунингдек, ушбу ерни мансабдор танишлари орқали фуқаро номига расмийлаштириб бериш эвазига 39 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Давлат хавфсизлик хизмати, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида машинист олдиндан 25 минг АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Давлат хавфсизлик хизмати фуқаролардан шу каби қонунбузилиш ҳолатларига дуч келганда, 1520 қисқа рақами орқали хабар беришни сўрамоқда. Мурожаат қилган шахснинг маълумотлари сир сақланиши кафолатланади.

    Бошқа янгиликлар