АсосийДУНË

Россиянинг Киевга зарбаси оқибатида қурбонлар бор

Баллистик ракеталар билан зарба берилгани оқибатида камида тўққиз киши ҳалок бўлди, 28 нафар, жумладан тўрт нафар бола жароҳат олди.

'Россиянинг Киевга зарбаси оқибатида қурбонлар бор'ning rasmi

Россия томонидан Украинанинг пойтахти Киевга баллистик ракеталар билан зарба берилгани оқибатида камида тўққиз киши ҳалок бўлди, 28 нафар, жумладан тўрт нафар бола жароҳат олди. Бу ҳақда Киев мэри Виталий Кличко маълум қилди.

Ҳужум шанба куни эрталаб амалга оширилган бўлиб, шаҳар бўйлаб ўнлаб портлашлар эшитилган. Айрим ҳудудларда ёнғинлар юзага келган ва электр таъминотида узилишлар кузатилган.

Киевдаги Шевченковский туманида турар жой биносининг айрим қисмлари вайрон бўлган. Қулаган қаватлар остида одамлар қолиб кетгани айтилган.

Бу ҳафта Киевга қилинган иккинчи йирик ҳужум ҳисобланади. Сўнгги ойларда Россия Украинанинг турли ҳудудларига, хусусан Киевга баллистик ракеталар орқали ҳужумларни кучайтирган.

Украина президенти Владимир Зеленский Ғарб давлатларидан ҳаво ҳужумларига қарши мудофаа воситалари, жумладан Patriot тизимлари учун ёрдамни оширишни сўрамоқда.

    Бошқа янгиликлар