АсосийЖАМИЯТ

Тошкент маҳаллаларида ободлик ва бандлик бўйича янги вазифалар белгиланди

Мазкур чора-тадбирлар маҳаллаларда обод муҳит яратиш, аҳоли фаровонлигини ошириш ва ҳудудларни куз-қиш мавсумига пухта тайёрлашга қаратилган.

'Тошкент маҳаллаларида ободлик ва бандлик бўйича янги вазифалар белгиланди'ning rasmi

Тошкент шаҳрида "Маҳаллада ободлик ва меҳр-саҳоват ойлиги" доирасида маҳаллаларни ободонлаштириш, куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва аҳоли бандлигини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.

Шайхонтоҳур туманидаги Алишер Навоий киносаройида ўтказилган кенгайтирилган йиғилишда Президент Администрацияси вакиллари, ҳуқуқ-тартибот идоралари, коммунал хизматлар, "Маҳалла" уюшмаси мутасаддилари ҳамда пойтахтдаги маҳалла раислари иштирок этди. Йиғилишда 1200 га яқин масъул ва раҳбар қатнашди.

Йиғилишда қуйидаги устувор вазифалар белгилаб берилди:

Кўча, ҳовли, ариқ ва хиёбонларни ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш;

Маҳаллалардаги инфратузилма муаммоларини бартараф этишга қаратилган лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва уларни аҳоли иштирокида шакллантириш;

Ишсиз фуқароларни даромадли меҳнатга жалб қилиш бўйича маҳалла банклари билан тизимли ишларни йўлга қўйиш;

Коммунал хизматлар сифатини яхшилаш ва дебитор қарздорликни қисқартириш бўйича аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш.

Шунингдек, маҳаллалардаги инфратузилма муаммоларини ҳал этиш, ишсиз фуқароларни даромадли меҳнатга жалб қилиш, коммунал хизматлар сифатини ошириш ва қарздорликни камайтириш бўйича масъулларга аниқ топшириқлар берилди.

Қайд этилишича, мазкур чора-тадбирлар маҳаллаларда обод муҳит яратиш, аҳоли фаровонлигини ошириш ва ҳудудларни куз-қиш мавсумига пухта тайёрлашга қаратилган.

    Бошқа янгиликлар