АсосийЖАМИЯТ

Юнусободдаги мактаб ҳудуди назоратдан ўтказилди

Ўрганиш натижасида ҳудудни ўраб турган тунука тўсиқлар олиб ташланиб, ер майдони аввалги ҳолатига қайтарилди.

'Юнусободдаги мактаб ҳудуди назоратдан ўтказилди'ning rasmi

Тошкент шаҳри Юнусобод туманида болалар майдончалари ва спорт ўйингоҳлари ҳудудларидаги қурилиш ҳолатлари бўйича ўрганиш ўтказилди.

Жумладан, Амир Темур шоҳ кўчаси, 41-уй манзилида жойлашган 271-сонли мактаб ҳудуди текширилди.

Ўрганишлар давомида мактаб ҳудудидаги ер участкаси ва бино-иншоотлар амалдаги ҳужжатлар асосида давлат рўйхатидан ўтказилгани, шунингдек, ҳудудда ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдони ёки ноқонуний қурилмалар мавжуд эмаслиги аниқланди.

Маълум бўлишича, давлат-хусусий шериклик келишуви ва ижара шартномаси асосида "ASIAN SCHOOL" МЧЖга 4 минг квадрат метр ер майдони ижарага берилган.

Ўрганиш натижасида ҳудудни ўраб турган тунука тўсиқлар олиб ташланиб, ер майдони аввалги ҳолатига қайтарилди.

Масъуллар ижтимоий объектлар, хусусан, болалар майдончалари ва спорт ҳудудларидан қонуний фойдаланиш бўйича назорат ишлари давом эттирилишини маълум қилди.

    Бошқа янгиликлар

    Юнусободдаги мактаб ҳудуди назоратдан ўтказилди - Darakchi.uz