АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистонда ярим йилда 75 минг тоннадан ортиқ балиқ овланди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг биринчи ярмида 75,3 минг тонна балиқ овланди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 37,1 фоизга кўпайган.

'Ўзбекистонда ярим йилда 75 минг тоннадан ортиқ балиқ овланди'ning rasmi

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил январь–июнь ойларида республикадаги барча тоифадаги хўжаликлар томонидан жами 75,3 минг тонна балиқ етиштирилган ва овланган.

Ҳудудлар кесимида энг юқори кўрсаткич Хоразм вилояти ҳиссасига тўғри келган. У ерда ярим йил давомида 12,6 минг тонна балиқ овланган.

Кейинги ўринларни Наманган вилояти — 8,4 минг тонна, Тошкент вилояти — 7,5 минг тонна ҳамда Андижон вилояти — 7,1 минг тонна билан эгаллаган.

Шунингдек, ҳудудлар кесимидаги кўрсаткичлар қуйидагича:

— Сирдарё вилояти — 6,5 минг тонна;
— Жиззах вилояти — 6,0 минг тонна;
— Фарғона вилояти — 5,8 минг тонна;
— Қорақалпоғистон Республикаси — 5,4 минг тонна;
— Навоий вилояти — 5,2 минг тонна;
— Самарқанд вилояти — 4,1 минг тонна;
— Бухоро вилояти — 2,9 минг тонна;
— Сурхондарё вилояти — 2,4 минг тонна;
— Қашқадарё вилояти — 1,5 минг тонна.

Статистик маълумотларга кўра, балиқчилик соҳасидаги ўсиш республикада ушбу йўналишга бўлган эътибор ва ишлаб чиқариш ҳажмларининг ортиб бораётганини кўрсатмоқда.

    Бошқа янгиликлар

    Ўзбекистонда ярим йилда 75 минг тоннадан ортиқ балиқ овланди - Darakchi.uz