Амстердамнинг “Аякс” клуби Германия миллий терма жамоаси дарвозабони Марк-Андре тер Штегенни ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 34 ёшли дарвозабон жорий мавсум якунига қадар ижара асосида Нидерландия клуби шарафини ҳимоя қилади. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, футболчининг ойлик маошининг қарийб 90 фоизи унинг ҳуқуқий эгаси бўлган “Барселона” томонидан қоплаб берилади.
Маълумот учун, Марк-Андре тер Штеген 2014 йилдан буён “Барселона” сафида тўп суриб келаётган эди. У 2025/26 йилги мавсумнинг иккинчи қисмини ижара асосида “Жирона”да ўтказди. Бироқ жароҳати туфайли атиги икки учрашувда майдонга тушишга муваффақ бўлди.
Ўтган мавсумда “Аякс” Нидерландия чемпионати — Эредивизини бешинчи ўринда якунлади. Шунингдек, жамоа мамлакат кубоги мусобақасида 1/8 финалгача етиб борди ва UEFA Чемпионлар лигаси саралаш босқичидан ўта олмади.
Шу сабабли Амстердам клуби янги мавсумда UEFA Конференциялар лигасида иштирок этади.






