АсосийДУНË

Блогер Гусейн Гасанов сиртдан 4 йилга қамалди

Маълум қилинишича, суд Гасановга умумий тартибдаги колонияда жазо ўташ ҳукмини чиқарган.

'Блогер Гусейн Гасанов сиртдан 4 йилга қамалди'ning rasmi

Россиянинг Москва шаҳри Пресненский туман суди блогер Гусейн Гасановни жиноий даромадларни легаллаштиришда айбдор деб топиб, сиртдан 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Маълум қилинишича, суд Гасановга умумий тартибдаги колонияда жазо ўташ ҳукмини чиқарган.

Тергов маълумотларига кўра, у якка тартибдаги тадбиркор сифатида 175 миллион рублдан ортиқ солиқ тўламаган. Шунингдек, блогер ушбу маблағнинг 68 миллион рублдан ортиқ қисмини Москва-Сити мажмуасидан кўчмас мулк сотиб олиш билан боғлиқ молиявий операциялар орқали легаллаштирганликда айбланган.

Суд уни Россия Жиноят кодексининг 174.1-моддаси тўртинчи қисми “б” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топди.

Маълумот учун, Гусейн Гасанов рус тилида фаолият юритувчи энг машҳур блогерлардан бири ҳисобланади. У ҳажвий видеолари, қимматбаҳо автомобиллар ўйналадиган гивлари ҳамда баҳс-мунозараларга сабаб бўлган “Миллионер фикрлаши” номли пуллик онлайн-курси билан танилган.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йил 14 май куни Москва шаҳри Чертаново туман суди Гасановни жиноий даромадларни легаллаштириш бўйича иш доирасида сиртдан қамоққа олиш ҳақида қарор чиқарган эди. Шундан сўнг у халқаро қидирувга берилган.

    Бошқа янгиликлар

    Блогер Гусейн Гасанов сиртдан 4 йилга қамалди - Darakchi.uz