АсосийЖАМИЯТ

Саидов Нью-Деҳлида Трампнинг махсус вакили билан учрашди

Бу ҳақда Бахтиёр Саидов ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.

'Саидов Нью-Деҳлида Трампнинг махсус вакили билан учрашди'ning rasmi

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Ҳиндистон пойтахти Нью-Деҳли шаҳрида АҚШ Президенти Дональд Трампнинг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили, элчи Сержио Гор билан учрашди.

Учрашувда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги стратегик шериклик муносабатлари барча йўналишларда изчил ривожланиб бораётгани таъкидланган.

Томонлар олий ва юқори даражадаги мулоқотларни янада фаоллаштириш, шунингдек, икки томонлама ҳамкорликнинг устувор йўналишлари юзасидан фикр алмашган.

Шунингдек, C5+1 формати доирасидаги ҳамкорлик, бўлажак қўшма тадбирларга тайёргарлик, минтақавий ҳамда халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар муҳокама қилинган.

“Учрашув якунида Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги очиқ ҳамда ишончли мулоқотни изчил давом эттириш, амалий ҳамкорликни янада кенгайтиришга келишиб олдик”, — дея ёзган Бахтиёр Саидов.

    Бошқа янгиликлар

    Саидов Нью-Деҳлида Трампнинг махсус вакили билан учрашди - Darakchi.uz