АсосийЖАМИЯТ

Тошкент вилоятида вояга етмаган боланинг дахлсизлигига тажовуз қилганликда гумонланган шахс қамоққа олинди

Ҳозирда мазкур жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

'Тошкент вилоятида вояга етмаган боланинг дахлсизлигига тажовуз қилганликда гумонланган шахс қамоққа олинди'ning rasmi

Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманида вояга етмаган боланинг жинсий дахлсизлигига қарши жиноят содир этганликда гумонланаётган шахсга нисбатан эҳтиёт чораси қўлланилди.

Бу ҳақда Болалар омбудсмани маълум қилди.

Қайд этилишича, Болалар омбудсмани котибиятига Ўртачирчиқ туманида яшовчи фуқаро О.С.дан мурожаат келиб тушган. Унда фуқаро М.А. томонидан унинг вояга етмаган фарзанди Қ.М.нинг жинсий дахлсизлигига қарши жиноий ҳаракатлар содир этилгани айтилган ва ҳолат бўйича қонуний чора кўришда амалий ёрдам сўралган.

Мазкур мурожаат асосида ҳолат прокуратура органлари томонидан ўрганилган. Текширув жараёнида аввалроқ жиноят иши қўзғатишни рад этиш ҳақида қабул қилинган қарор бекор қилиниб, қўшимча терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилган.

Натижада, фуқаро М.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 129-моддаси 3-қисми билан айблов эълон қилиниб, унга нисбатан "қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.

Ҳозирда мазкур жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Болалар омбудсмани ушбу ҳолат юзасидан боланинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш ва унинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида назоратни давом эттиришини маълум қилди.

    Бошқа янгиликлар

    Тошкент вилоятида вояга етмаган боланинг дахлсизлигига тажовуз қилганликда гумонланган шахс қамоққа олинди - Darakchi.uz