АсосийЖАМИЯТ

Бибисора Асаубаева Самарқанддаги шахмат олимпиадасида иштирок этади

Бу ҳақда Халқаро шахмат федерацияси \(FIDE\) маълум қилди\.

'Бибисора Асаубаева Самарқанддаги шахмат олимпиадасида иштирок этади'ning rasmi

FIDE томонидан эълон қилинган таркибга кўра, аёллар ўртасида жаҳон рейтингида 5-ўринни эгаллаб турган Асаубаева Қозоғистон терма жамоасининг асосий етакчиларидан бири сифатида Самарқанддаги нуфузли мусобақада баҳс олиб боради.

Қозоғистон аёллар терма жамоаси таркибидан, шунингдек, жаҳон қизлар рейтингида 2-ўринда турган Алуа Нурман, 4-ўрин соҳиби Меруерт Камалиденова, Элназ Калиахмет ҳамда Зарина Нурғалиева ўрин олган.

Маълумот учун, 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси 2026 йил 15–27 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади. FIDE рейтинг кўрсаткичларига кўра, Қозоғистон аёллар терма жамоаси мусобақанинг тўртинчи рақамли жамоаси сифатида қайд этилган.

    Бошқа янгиликлар

    Бибисора Асаубаева Самарқанддаги шахмат олимпиадасида иштирок этади - Darakchi.uz