АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистонга энг кўп мол гўшти етказиб берган давлатлар маълум қилинди

Мамлакатга энг кўп мол гўшти етказиб берган давлатлар рўйхатида Ҳиндистон етакчилик қилган.

'Ўзбекистонга энг кўп мол гўшти етказиб берган давлатлар маълум қилинди'ning rasmi

Ўзбекистон 2026 йилнинг биринчи ярмида хориждан 72 минг тонна мол гўшти импорт қилди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.

Қайд этилишича, январь-июнь ойларида Ўзбекистон 359,5 миллион АҚШ долларлик мол гўшти олиб кирган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6 минг тоннага ёки 9,1 фоизга кўп.

Мамлакатга энг кўп мол гўшти етказиб берган давлатлар рўйхатида Ҳиндистон етакчилик қилган.

2026 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонга:

— Ҳиндистондан — 33,9 минг тонна;
— Беларусдан — 19,6 минг тонна;
— Қозоғистондан — 10,6 минг тонна;
— Покистондан — 4 минг тонна;
— бошқа давлатлардан — 4 минг тонна мол гўшти импорт қилинган.

Шу тариқа, ҳисобот даврида Ўзбекистон бозорига киритилган мол гўшти импортининг энг катта қисми Ҳиндистон ҳиссасига тўғри келган.

    Бошқа янгиликлар

    Ўзбекистонга энг кўп мол гўшти етказиб берган давлатлар маълум қилинди - Darakchi.uz